Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тўқаев Трампнинг 25 фоизлик божлар ҳақидаги мактубига жавоб йўллади
АҚШ президенти Қозоғистонда ишлаб чиқарилган айрим маҳсулотларга 25 фоизлик бож жорий қилди. Тўқаев савдо масаласида икки давлат муросага эришишига ишонч билдирди.
Фото: Reuters
Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев АҚШ президенти Доналд Трампга Қозоғистон товарлари импортига бож жорий этилиши муносабати билан жавоб мактуби йўллади, деб хабар берди Оқўрда.
«Давлат раҳбари Қозоғистон Америка Қўшма Штатларининг узоқ йиллик савдо ва сармоявий шериги сифатида адолатли, башорат қилинадиган, ўзаро манфаатли савдо муносабатларини ривожлантириш тарафдори эканини таъкидлади», дейилади хабарда.
Қозоғистон президенти мамлакат савдо масалаларининг оқилона ечимини ишлаб чиқиш мақсадида конструктив мулоқотни давом эттиришга тайёрлигини тасдиқлаган. Шунингдек, Тўқаев савдо масаласида икки давлат муросага эришишига ишонч билдирган.
7 июл куни АҚШ президенти бир қатор давлатлар раҳбарларига 1 августдан янги божлар жорий этилиши ҳақида мактуб юборди. Мактуб олганлар орасида Қосим-Жўмарт Тўқаев ҳам бор. Трамп унга йўллаган мактубда Қозоғистон товарларига 25 фоизлик қўшимча божлар жорий этилиши ҳақида сўз боради.
Қозоғистон Савдо вазирлиги вакиллари Оқ уйга аниқ таклифлар юборганини маълум қилди. Вазирликка кўра, 25 фоизлик божлар Қозоғистоннинг Қўшма Штатларга экспортининг 95 фоизига таъсир қилмайди. Жумладан, божлар нефт, уран, кумуш, ферроқотишмалар, тантал ва титанга тааллуқли эмас.
Мавзуга оид
22:32 / 13.01.2026
АҚШ Конгрессига Гренландияни қўшиб олиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси киритилди
20:37 / 13.01.2026
Қозоғистон осмонида Ўзбекистон ва Россия самолётлари хавфли яқинлашгани маълум бўлди
17:05 / 13.01.2026
АҚШда Федерал захира тизими раиси Жером Пауэллга нисбатан тергов бошланди
13:23 / 13.01.2026