Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев Финландия президенти билан телефон орқали суҳбатлашди
Александр Стубб Ўзбекистонга ташриф буюриши кутилмоқда. Ташриф санаси ҳозирча маълум эмас.
2024 йил ноябр, Боку / Фото: Президент матбуот хизмати
Президент Шавкат Мирзиёев 9 сентябр куни Финландия президенти Александр Стубб билан телефон орқали мулоқот қилди.
Ўзбекистон билан Финландия ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни, энг аввало, савдо-иқтисодий ва гуманитар соҳаларда янада кенгайтириш масалалари Финландия президентининг мамлакатимизга бўлажак ташрифига тайёргарлик нуқтаи назаридан атрофлича кўриб чиқилди.
Конструктив сиёсий мулоқотлар ва парламентлараро алмашинувлар давом этаётгани мамнуният билан қайд этилди. 2024 йилда товар айирбошлаш 24 фоизга ошди. 2022 йилдан мамлакатимизда Финландиянинг Nordic университети муваффақиятли фаолият юритмоқда, мактаб таълимини ривожлантириш бўйича лойиҳалар амалга оширилмоқда.
Қишлоқ хўжалиги, кимё, энергетика, кончилик, телекоммуникация ва бошқа инновацион тармоқларда кооперацияни йўлга қўйиш, жумладан, таълим тизимига илғор технологияларни жорий этиш имкониятларига алоҳида эътибор қаратилди.
Аниқ лойиҳаларни тайёрлаш учун Ҳукуматлараро комиссия йиғилиши ва икки мамлакат етакчи компаниялари иштирокида бизнес форумини ўтказиш таклиф қилинди.
Халқаро аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан фикр алмашилди. Низоларни халқаро ҳуқуқ нормалари асосида тинч йўл билан ҳал этиш муҳимлиги таъкидланди.
Маълумот учун, Шавкат Мирзиёев ва Александр Стубб 2024 йил ноябрида, Боку шаҳридаги COP29 саммити доирасида учрашув ўтказган эди.
Мавзуга оид
15:44 / 02.12.2025
Финландиянинг Ўзбекистондаги элчиси дипмиссиясини якунламоқда
14:49 / 26.11.2025
ЕИ Финландияга нисбатан ортиқча дефицит сабабли жарима тартибини бошламоқчи
13:06 / 17.11.2025
Финляндия президенти: Украинада тинчлик музокаралари йил охиригача бошланиши қийин
09:58 / 03.11.2025