Sun Life оромгоҳида ўтказилган халқаро мусобақада Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистондан 300 га яқин ўқувчи иштирок этди. Улар математика, IT, ментал арифметика, инглиз, араб ва рус тили фанлари бўйича ўз билимларини синовдан ўтказди.
Al-Jabr халқаро мактаби директори Матлуба Караходжаеванинг таъкидлашича, таълим муассасаси ўқувчилари аввалги йилларда ҳам кўплаб нуфузли халқаро олимпиадаларда муваффақиятли иштирок этган. Бу йил эса мактаб илк бор мезбон сифатида Марказий Осиё давлатлари ўртасидаги халқаро олимпиадани ташкил этди.

Унинг айтишича, мазкур олимпиададан кўзланган асосий мақсад ҳар бир ўқувчига ўз билимини синаб кўриш, халқаро тажриба орттириш ва олдига янада юқори марраларни қўйиш учун имконият яратишдан иборат. Шунингдек, бу йил олимпиада дастурига илк бор IT йўналиши ҳам киритилди.

Ушбу олимпиаданинг яна бир муҳим жиҳати шундаки, унда қўшни давлатлар билан бир қаторда Ўзбекистоннинг барча ҳудудларидан ҳам ўқувчилар қатнашди. Натижада тадбир юзлаб иқтидорли ёшларни бирлаштирган илмий беллашув майдонига айланди.
Жараёнларни ота-оналар бевосита кузатди. Улар фарзандларининг билим савияси, масалаларни ечиш услуби, саҳнадаги ишончи ва рақобат муҳитидаги фаоллигига яқиндан гувоҳ бўлди. Бу эса ўқувчилар учун қўшимча мотивация бўлиб, масъулият ҳиссини янада оширди.

Қайд этилишича, мазкур беллашув ғолиблари жорий йилнинг октябр ойида Туркиянинг Истанбул шаҳрида ўтказиладиган халқаро олимпиадада иштирок этиш имкониятини қўлга киритади.



Телефон: +99855 500 8485
Рўйхатдан ўтиш учун: forms.amocrm.ru/rwrcmtd
Instagram: instagram.com/al_jabruz/
Telegram: t.me/aljabrmaktabi
Реклама ҳуқуқи асосидa









