Импорт автомобиллар Пискентдаги полигонда синовдан ўтказилади
1 ноябрдан бошлаб импорт қилинган автомобиллар божхона ҳудудида эмас, Пискентдаги полигонда техник синовлардан ўтказилади. Бу ҳақда Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги директори ўринбосари Одилжон Тоҳиров “Ренессанс” телеканалига берган интервюсида маълум қилди.
“1 ноябрдан биз инсонларнинг ҳаёти хавфсизлигини таъминлаш, истеъмолчилар ҳуқуқини ҳимоя қилиш мақсадида автотранспорт воситаларининг синовини божхона ҳудудида эмас, балки синов базаси, яъни Пискент полигонига олиб бориб, ўша ерда ўтказамиз. Асосий хавфсизлик кўрсаткичлари бўйича синовларни ўтказиш таъминланади.
Биз ўтказаётган синовлар халқаро даражада тан олинади. Бунинг учун БМТнинг транспорт соҳасига оид қоидаларини амалиётга киритамиз. Ушбу қоидалар асосида синовларни ўтказиш фақатгина халқаро ISO ташкилотининг стандартлари ва Европа директивалари асосида амалга оширилади. Ҳар бир транспорт воситасини текшириш ёки уларга турини маъқуллаш ҳужжатини расмийлаштириш орқали расмий дилерлар томонидан сотув қўйга қўйилса, хавфсизлик ҳам таъминланади, истеъмолчиларнинг ҳуқуқи ҳам ҳимоя қилинади”, – деди Одилжон Тоҳиров.
Божхона қўмитаси маълумотларига кўра, жорий йилнинг 9 ойи давомида бензинда ҳаракатланадиган автомобиллар импорти 28 фоизга камайган. 2023 йил январ-сенятбр ойларида 26 246 та шундай автомобил импорт қилинган бўлиб, бу ўтган йилнинг мос даврига солиштирганда 10 252 тага кам.
Ўз навбатида, гибрид енгил автомобиллар импорти 49 фоизга (7650 тадан 11 425 тага), электрда ҳаракатланувчи енгил автомобиллар импорти 48 фоизга (10 917 тадан 16 209 тага) ортган.
Умуман, январ-сентябр ойларида енгил автомобиллар импорти суръати деярли ўзгаришсиз қолган. Ўтган йилнинг шу даврида 54 287 та енгил автомобил импорт қилинган бўлса, жорий йилда бу кўрсаткич 55 520 тани (–2,3 фоиз) ташкил этмоқда.
Мавзуга оид
10:56
2024 йил 11 ойда қанча енгил автомобил ишлаб чиқарилгани маълум қилинди
15:01 / 17.12.2024
Андижонда фуқароларнинг машиналарини ижарага олиб, уларни йўқ қилиш билан шуғулланган йирик уюшган гуруҳ устидан суд бошланди
17:11 / 26.11.2024
"ЖСТ бу – адолатли савдо тизими" — Жамшид Қўчқоров
21:48 / 23.11.2024