Rinotin kids маҳсулотини сотиб олганларга пуллари қайтариб берилади – Санэпидқўмита
Rinotin kids сиропи дорихоналардан йиғиб олиняпти. Маҳсулотни сотиб олганлар ишлаб чиқарувчи билан боғланиб, пулларини қайтариб олишлари мумкин.
Rinotin kids сиропини сотиб олганлардан бири уни ишлаб чиқарувчига қайтариб бериш имконияти бор ёки йўқлиги бўйича таҳририятга мурожаат қилди. Kun.uz ҳолат бўйича маълумот олиш учун Санитария эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси матбуот хизмати билан боғланди.
Қўмитанинг маълум қилишича, ҳолат юзасидан қонун доирасида ўрганиш ишлари олиб борилиб, аҳоли орасида овқатдан заҳарланиш ҳолатлари келиб чиқишининг олдини олиш профилактикаси мақсадида сироп маҳсулотларига берилган рухсатномалар бекор қилинган.
Cynergy Pharmco масъулияти чекланган жамиятига республика ҳудудларидаги барча савдо тармоқлари ва дорихоналардаги Rad Gida Laboratuvarive Ilac Sanayi Ticaret Limited компанияси томонидан ишлаб чиқарилган Rinotin kids сироп маҳсулотларини қайтариб олиш топшириғи берилиб, ижроси назорат остига олинган, деб қўшимча қилган Санэпидқўмита.
Шунингдек, масъуллар Rinotin kids маҳсулотларни сотиб олган фуқаролар Cynergy Pharmco масъулияти чекланган жамиятининг масъул ходими билан +998-88-101-44-15, +998-55-520-07-37 телефон рақамлари орқали боғланиб, уни қайтариб беришлари ва тўланган пулларини қайтариб олишлари мумкинлигини маълум қилди.
“Масъул ходимлар томонидан фуқаролар уйларига борган ҳолда ҳам хизмат кўрсатилади”, – дейилади қўмита хабарида.
Эслатиб ўтамиз, ижтимоий тармоқларда “Rinotin kids” биологик фаол қўшимчаси билан боғлиқ хабарлардан кейин маҳсулотга берилган рухсатнома бекор қилинган эди.
Мавзуга оид
17:30 / 26.11.2024
Ўзбекистонга янги вирус кириб келгани йўқ, гриппнинг А тури кўпайган – ССВ
13:11 / 19.08.2024
Хориждан қайтган фуқаролардан соғлиғидаги ўзгаришларга жиддийроқ қараш сўралди
16:40 / 17.08.2024
“Mpox вирусининг Ўзбекистонга кириб келмаслиги учун чоралар кўриляпти” — Санэпидқўм
10:12 / 30.07.2024