Тошкент шаҳрининг Чилонзор, Яшнобод ва Янгиҳаёт туманлари ҳокимлари бошқа ишга ўтиши муносабати билан лавозимидан озод этилди.

Чилонзор тумани

Саидқаҳҳор Холхўжаев Чилонзор тумани ҳокими лавозимини тарк этган. У Инвестициялар, саноат ва савдо вазири ўринбосари лавозимини эгаллаши кутилмоқда.

Фото:
Саидқаҳҳор Холхўжаев

Холхўжаев муқаддам Марказий банк раиси ўринбосари ва Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг биринчи ўринбосари лавозимларида ишлаган. 2022 йил августида Чилонзор тумани ҳокими этиб тайинланганди.

Янгиҳаёт тумани

Янгиҳаёт тумани ҳокими Ҳаёт Иноғомов ҳам лавозимидан озод этилган. У Холхўжаев ўрнига Чилонзор туманининг янги ҳокимига айланган.

Фото: Тошкент шаҳри ҳокимлиги
Ҳаёт Иноғомов

Ҳаёт Иноғомов 1986 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. 2006 йилда Тошкент автомобил йўллари институтини, 2008 йилда эса мазкур институт магистратурасини тамомлаган.

Меҳнат фаолияти давомида транспорт ва йўл инфратузилмаси ҳамда давлат бошқаруви тизимида қатор масъул лавозимларда фаолият юритган, жумладан, Тошкент шаҳри ҳокими ўринбосари – Тошкент шаҳар каналлардан фойдаланиш ва уларга туташ ҳудудларни ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи бўлиб ишлаган, 2020 йил ноябридан буён Яшнобод туманига ҳокимлик қилаётганди.

Иноғомов ўрнига Лазизбек Пўлатович Темиров Янгиҳаёт тумани ҳокими лавозимига тасдиқланди.

Фото: Тошкент шаҳри ҳокимлиги матбуот хизмати