Ўзбекистон халқ артисти Тўлқин Тожиев вафот этди
Театр ва кино актёри, дубляж устаси Тўлқин Тожиев 88 ёшда эди.

Ўзбекистон халқ артисти Тўлқин Тожиев 88 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Ўзбек миллий академик драма театри хабар берди.
«Ўзбек Миллий академик драма театри устоз санъаткори, ўзбек дубляж санъатининг қироли, Ўзбекистон халқ артисти Тўлқин Тожиев табаррук 88 ёшда бандаликни бажо келтирди. Миллий театри жамоаси марҳумнинг оила аъзоларига, барча яқинларига таъзия билдиради», — дейилади хабарда.
Тўлқин Тожиев 1936 йил 13 апрелда Тошкент шаҳрида туғилган. 1959 йили А.Островский номидаги Тошкент театр ва рассомлик санъати институтининг актёрлик факультетини тугатиб, Ҳамза номидаги Ўзбек давлат академик драма театрига ишга кирган.
Ўзбекистон халқ артисти Жўра Тожиев хонадонида ўсиб, вояга етган Тўлқин Тожиев 1947 йилдан «Ўзбекфилм» киностудияси ва республика радиосида ишлай бошлаган. Ўзбек Миллий академик драма театрида юздан ортиқ — Бобчинский ва Хлестаков («Ревизор»да), Озрик («Ҳамлет»), Эдгар («Қирол Лир»), Яго («Отелло»), Мансур ва Жомий («Алишер Навоий»), Ориф («Имон»), Абдуллатиф («Мирзо Улуғбек»), Жонтой («Сарвиқомат дилбарим» спектакли) каби образлар яратган.
Тўлқин Тожиев «Ўзбекфилм» киностудиясида ўзбекчага ўгирилган мингдан ортиқ хориж филмига овоз берган. «Қилич ва қалқон», «Афоня», «Иван Василевич касбини ўзгартиради», «Сиздан угина, биздан бугина», «Нофелет қаерда?» «Канонир Долласнинг саргузаштлари», «Садоқат», «Филлар менинг дўстларим», «Рам ва Шам» ва ҳоказо.
Тўлқин Тожиевга 1988 йилда Ўзбекистон халқ артисти унвони берилган, 1997 йилда эса санъаткор «Дўстлик» ордени билан мукофотланган.
Тавсия этамиз
Орол денгизининг қуриган туби йилдан йилга кўтарилиб бораётгани аниқланди
Ўзбекистон | 19:14 / 18.04.2025
АҚШ ва Хитой ўртасидаги божхона уруши: ким ютади?
Жаҳон | 12:46 / 17.04.2025
Япониядан Италиягача – пулли йўллар ҳақидаги таассуротлар
Жаҳон | 21:50 / 16.04.2025
Туркияга алдов йўли билан чақирилган вояга етмаган ўзбекистонлик қиз ватанга қайтарилди
Жамият | 17:05 / 16.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
“Gentra – қоронғулик тимсоли” – Миршакар Файзуллоев
Ўзбекистон | 19:25
-
Қозоғистонда ўтказилган ярим марафон вақтида икки киши вафот этди
Жаҳон | 19:06
-
“Дадамга Mercedes-Benz олиб бераман” – инглиз тилини сув қилиб ичган 12 ёшли Мираббос
Жамият | 18:28
-
WP: Европа Украинага тўғридан тўғри қурол етказиб бериш ўрнига унинг мудофаа саноатини қўллаб-қувватламоқчи
Жаҳон | 17:57
Мавзуга оид

18:10 / 03.11.2024
“Асосийси жоним омон қолди” – Ўзбекистон халқ артисти Афзал Рафиқов билан суҳбат

16:29 / 29.03.2023
“Дубляжга янги овозлар керак” — Доктор Ҳаусни ўзбекча гапиртирган Муҳаммаджон Хўжаев билан интервью

16:40 / 30.06.2021
“Профессионал дубляж ва ўзбекчага ўгириб овозлаштириш – бошқа-бошқа нарсалар” — Элбек Мирзоҳидов билан суҳбат

15:40 / 18.06.2021