Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда ота ва унинг уч фарзанди ис газидан заҳарланиб вафот этди
17 декабр куни тушдан сўнг Қарши шаҳрида яшовчи 46 ёшли эркак ва унинг уч нафар (18, 16 ва 10 ёшли) фарзанди иситиш тизимидан чиққан ис газидан заҳарланиш оқибатида вафот этди. Бош прокуратура матбуот хизматининг Kun.uzʼга маълум қилишича, уй ертўласида ўрнатилган замонавий икки контурли иситиш қозони мўрисининг умумий вентиляция мўрисига уланган қисмидан ис гази чиққан.
Фото: Kun.uz
Фожиа 17 декабр куни соат 15:40 ларда Қарши шаҳар, «Кунчиқар» МФЙда жойлашган Нурбоғ кўчаси содир бўлган.
Фуқаро Б.Т. ва унинг фарзандлари Т.А. (2006 йил, ўғил бола), С.А. (2008 йил, қиз бола) ва М.А.лар (2014 йил қиз бола) иситиш тизимидан чиққан ис газидан заҳарланиш оқибатида ўз яшаш хонадонида вафот этган.
«Кўздан кечириш давомида аниқланган дастлабки ҳолатга кўра, уйнинг ертўласида ўрнатилган замонавий иситиш қозонининг (двух контурный котёл) ёнган ис гази чиқиши учун ўрнатилган мўрининг умумий ҳаво тортиш мўрисига (вытяжная вентиляция) уланган қисмидан ис газининг сизиб чиқаётгани аниқланган», — дейилади прокуратура Kun.uzʼга тақдим қилган маълумотномада.
Қарши шаҳар прокуратураси терговга қадар текширув ўтказмоқда.
Мавзуга оид
20:38 / 11.12.2025
Қозоғистонда 52 киши поездда ис газидан заҳарланди
17:07 / 09.12.2025
Юқори Чирчиқда буви ва невара ис газидан вафот этди
10:25 / 24.11.2025
Бухорода бир оиланинг 4 аъзоси ис газидан вафот этди
16:16 / 21.11.2025