Ўзбекистон | 15:27 / 10.11.2025
1661
1 дақиқада ўқилади

ТошДТУда умумий тиббиёт факултети очилади, оилавий шифокорлик кучайтирилади

Салкам бир асрдан бери шифокор тайёрлаб келаётган Тошкент давлат тиббиёт университетида президент тиббий таълим ислоҳотларини давом эттиришни, оилавий шифокорлик институтини ривожлантиришни таъкидлади. Кейинги ўқув йилидан педиатрия ва даволаш йўналишларини қамрайдиган умумий тиббиёт факультети очилади, оилавий шифокорлик бўйича резидентура ва магистратура йўлга қўйилади.

Фото: Президент матбуот хизмати

Йиғилиш Тошкент давлат тиббиёт университетида ўтди — бу маскан қарийб юз йилдирки, юрт тиббиёт кадрларини тайёрлаб келади. Президентнинг таъкидлашича, тиббиётга юқори технологияли ускуналар киритилаётгани, янги клиникалар барпо этилаётгани шароитида уларда ким ишлаши масаласи ҳал қилувчи аҳамиятга эга, бу инфратузилмани Янги Ўзбекистоннинг иқтидорли ўғил-қизлари тўлдириши лозим.

Шу мақсадда тиббий таълимда қуйидаги йўналишлар амалга оширилади:

  • кейинги ўқув йилидан педиатрия ва даволашни қамраб оладиган умумий тиббиёт факултети очилади;
  • оилавий шифокорлик бўйича резидентура ва магистратура дастурлари йўлга қўйилади;
  • резидeнтура талабаcи бепул ўқиш билан бирга оилавий шифокор сифатида ишлаб маош олади;
  • битирувчи эса оилавий шифокорлик бўйича тор соҳа дипломи ва 150 фоизли устамага эга бўлади.

Президент таъкидлашича, оила аъзоларининг барча ёш тоифасига сифатли хизмат кўрсата оладиган кучли оилавий шифокорлар тармоғини шакллантириш — соҳа олдидаги устувор вазифа.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид