Атиги 99,000 сўмлик обуна эвазига мобилография, СММ, шахсий бренд ва контентга оид фойдали дарслар!
|00:20 / 23.01.202534 4888 мин
Фото: KontentnomaФото: Kontentnoma
Ушбу мақолада телеграмдаги «Kontentnoma Pro» ёпиқ канали фаолияти ва тартиб-қоидалари ҳақида батафсил танишиб чиқишингиз мумкин. Дарслик ёки мастер-класслар қандай тақдим этилиши, кимлар ўз тажрибаси билан ўртоқлашади, обуна бўлиш шартлари тўғрисидаги йўриқномани ҳамжамиятимизга аъзо бўлишдан аввал ўқиб чиқинг!
Диққат билан эътибор беринг! Биз таклиф этаётганимиз курс эмас. Бирон фан ёки касбдан махсус курс эълон қилинаётган бўлса, унда албатта, модуллари, кун-ойларга тақсимланган мавзулари ва бошланиш-тугаш санаси бўлади. Бу эса медиа ва видеоконтент йўналишидаги ёпиқ ҳамжамият. Соҳада нима зарур, долзарб, керакли ва фойдали деб ҳисобланса, мутахассислар томонидан обуначиларга турли кўринишда тақдим этиб борилади. Яъни медиада видеоконтентлар муҳим роль ўйнаб турар экан, ёпиқ канал фаолияти, дарсликлари ҳам бардавом бўлаверади.
Мақола, видео дарслик, реал кейслардан амалиёт, мастер-класслар, аудио тавсиялар, тренддаги мавзуларга муносабат ва меҳмон спеакерлар тажрибалари улашиб борилади.
Бир ойда ўртача 8-12та дарсликлар тақдим этиб бориш режа қилинган. Вазиятдан келиб чиқиб, ўзгариш бўлиши мумкин. Масалан, 2025 йил январда старт олган лойиҳамиз учун ваъда берилган видеолар биринчи 10 кунликдаёқ узатиб бўлинди. Лекин ой сўнгига қадар яна 10-15та дарслик узатиш ниятимиз бор.
Обуначиларимиз билан бот орқали мулоқотда бўлиб турамиз. Улар таклиф қилаётган мавзуларга ҳам навбатма-навбат қўл урилади.
Ўз тажрибасини улашадиган ментор-спикерлар кимлар?
Лойиҳа муаллифи Контентнома жамоаси. Устозлар шу кунга қадар 23 поток ўқувчиларга офлайн тарзда Мобилография ва СММдан дарс беришган. Шогирдлари орасида ҳатто вилоят шароитида 1,500-2000 долларлик ойлик даромадга чиққанлар ва ўз СММ агентликларини очганлар ҳам бор.
Марказий Осиё минтақасида энг кўп кузатувчиларга эга ОАВ бўлган Kun.uz нашрининг тажрибали оператор-монтажчилари ҳамда Ўзбекистондаги энг сифатли ва савияли контентларидан бири ҳисобланган Субъектив ижодкорлари томонидан мастер-класслар ташкил этилади.
Телеграмдаги ёпиқ каналга аъзо бўлиш пулли. Айни вақтда 1 ойлик обунани сотиб олиш орқали каналга қўшилиш имконияти бор. Ҳар 1 ойлик муддатдан сўнг картангиздан келаси ой учун тўлов ечиб борилади. Олдиндан 3, 6 ва 12 ойлик обунани бирдан харид қилиш имконияти ҳам тақдим этилган.
Огоҳлантириш: Бир ойлик ёки узоқ муддатли обуна харид қилиб каналга қўшилганингиздан сўнг, фикрингиз ўзгариб, аъзоликни бекор қилишни истасангиз, обуна учун ечиб олинган пул қайтариб берилмайди.
Обуна нархлари айни вақтда 99,000 сўмни ташкил этади. 2025 йил июн ойидан бошлаб 125,000 сўм этиб белгиланиши режага киритилган. Қайси тарифдаги нарх асосида Kontentnoma Pro ёпиқ телеграм каналига аъзоликни харид қилсангиз, кейинчалик нархлар кўтарилиб, 200 минг сўм бўлган тақдирда ҳам, сизнинг ойлик тўловингиз нархига таъсир кўрсатмайди. Яъни 99,000 сўмдан харид қилганлар обунани бекор қилгунларига қадар шу нархдаги ойлик обунани тўлаб туришади.
Аъзо бўлмасангиз нима йўқотасиз? Нега Kontentnoma Pro телеграм каналга обуна бўлишингиз керак.
Медиа йўналишидаги бу каби тажрибалар 2-3 ойлик курс сифатида 500-1800 доллар атрофида сотилади. Йўналиш замонавий бўлгани сабаб, вақт ўтиб бориши билан баъзи инструментлар ишламай қўяди, янги алгоритмлар жорий қилинади, аввал қўл келган услублар эскиради. Мазкур каналга қўшилиш орқали эса соҳа ичидаги янгиликлар, инсайтларни давомий суръатда кучли мутахассислардан олиб боришингиз мумкин. Энг муҳими, аксарият дарслар амалиётдан ўтган тажриба асосида эълон қилинади.