Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бахтиёр Саидов яҳудий раввиннинг ўлими муносабати билан Исроил элчисига ҳамдардлик билдирди
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири БААда уч нафар ўзбекистонлик томонидан ўлдирилгани гумон қилинаётган исроиллик равиннинг вафоти муносабати билан Исроилнинг Тошкентдаги элчисига ҳамдардлик билдирди. “Терроризм ва экстремизмнинг чегараси ва миллати йўқ. Ўзбекистон ҳукумати тергов жараёнларида БАА ва Исроил идоралари билан яқиндан ҳамкорлик қилмоқда”, деди Бахтиёр Саидов.
Фото: Бахтиёр Саидовнинг Telegram-канали
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Исроилнинг Ўзбекистондаги элчиси Гидеон Лустиг билан учрашиб, Цви Коганнинг вафоти муносабати билан “чуқур ҳамдардлик” билдирди.
“Ўзбекистон халқи барча дин ва элат вакилларига азалдан дўстона муносабатда бўлиб келган. Биз миллатчиликнинг ҳеч қандай кўринишига тоқат қилмаганмиз ва бундан кейин ҳам тоқат қилмаймиз. Терроризм ва экстремизмнинг чегараси ва миллати йўқ. Ўзбекистон ҳукумати тергов жараёнларида БАА ва Исроил идоралари билан яқиндан ҳамкорлик қилмоқда”, – дея маълум қилди Саидов.
Цви Коган – Исроил ва Молдова фуқароси, БАА резиденти бўлган раввин. 21 ноябр куни Ал-Айн амирлигида унинг жасади қотиллик аломатлари билан топилган. БАА Ички ишлар вазирлиги жиноятда гумонлаб уч нафар Ўзбекистон фуқаросини қўлга олган. Исроил нашрларига кўра, “Моссад” гумондорларни Эрон билан боғлиқ гуруҳга алоқадор деб ҳисобламоқда.
Мавзуга оид
20:40 / 15.12.2025
Сиднейдаги теракт. Сўнгги маълумотлар
17:48 / 09.12.2025
Исроил полицияси БМТ ташкилотининг Шарқий Қуддусдаги биносига бостириб кирди
07:35 / 06.12.2025
Ракета ўрнига нур: Исроил дунёдаги биринчи жанговар лазерни жойлаштириш арафасида
14:14 / 05.12.2025