Ўзбекистон | 11:35 / 29.01.2025
6443
2 дақиқада ўқилади

1 апрелдан рецептсиз сотиладиган дориларга нисбатан нарх чеклови бекор қилинади

“Фармацевтика тармоғини жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги президент фармони қабул қилинди.

Фото: Kun.uz

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги зиммасига қуйидаги қўшимча вазифалар юклатилди:

  • биологик фаол қўшимчалар ва косметика маҳсулотлари саноатини ривожлантириш, шу жумладан, бозор конъюнктурасини ўрганиш, таҳлил қилиш ва ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш, ушбу йўналишдаги соҳа корхоналарига илғор хорижий амалиёт ва стандартларни татбиқ этишга кўмаклашиш;
  • маҳаллий ҳокимликлар билан биргаликда ҳудудий фармацевтика корхоналарининг инвестиция лойиҳаларини мониторинг қилиш ва ҳисобини юритиш;
  • фармацевтика соҳасини рақамлаштириш ва ахборот дастурларини жорий этиш.

2025 йил якунигача Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги марказининг лабораторияси Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг дастлабки квалификация (prequalification) тартибидан ўтказилади.

2025 йил 1 апрелдан:

➖чекланган савдо устамалари фақат рецепт билан бериладиган дори воситалари тоифасига нисбатан татбиқ этилади;
➖бир ишлаб чиқарувчи томонидан турли савдо номлари остида таркиби бир хил бўлган дори воситаларини ишлаб чиқаришда ушбу дори воситаларининг барчасига нисбатан энг паст референт нарх қўлланади;
➖“Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази” томонидан хорижий валютада қайд этилган референт нархлар белгиланган ҳолларда автоматик равишда (тадбиркор мурожаатисиз) қайта кўриб чиқилади.

Мавзуга оид

Эълонлар

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Кузги Будапешт: жўшқин, қизиқарли ва ранг-баранг кайфият маскани

Шаржада ўтказилган Халқаро олимпиадада "Al-Jabr" мактаби ўқувчилари юқори натижаларга эришди

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти