Ўзбекистон | 12:00 / 14.05.2024
133962
2 дақиқада ўқилади

Cobalt'нинг янгиланган версияси қачондан бошлаб сотувга чиқарилиши маълум қилинди

Янгиланган Cobalt 2025 йилдан бошлаб сотувга чиқарилиши кутиляпти. Унинг ички салон қисми ва ташқи кўриниши қандай бўлиши ҳамда нархи ҳозирча номаълум.

Тез орада Ўзбекистонда ҳам Chevrolet Cobalt автомобилининг янгиланган версиясини ишлаб чиқариш бошланиши кутилмоқда. Kun.uz манбасига кўра, UzAuto Motors 2025 йилдан бошлаб ушбу модел учун шартнома беришни бошлайди.

Янгиланган Cobalt’нинг ички салон қисми ва ташқи кўриниши қандай бўлиши, кейинги йилда ҳам ҳозирги Cobalt учун шартнома бериш давом этиши ёки этмаслигига ҳамда нархига аниқлик киритилмади. 

2022 йилда ҳам ижтимоий тармоқларда янгиланган Cobalt’нинг расмлари тарқалганди.

Маълумот учун, UzAuto Motors янги Cobalt автомобилини 2019 йилдан бошлаб ишлаб чиқаришни бошлаши режа қилинган эди, аммо компания бу режадан воз кечганди.

«Янги Сobaltʼни янги деб бўлмайди. Бразилиядаги GM компанияси бу лойиҳани 2016 йилда жорий қилган, шу йилнинг охирида Соbalt у ерда ҳам ишлаб чиқаришдан олинади. Биз эски моделлар ортидан қувиш мақсадга мувофиқ эмас, деб ҳисоблаймиз. Шунга кўра, янги Сobalt ишлаб чиқариш режаси бекор қилинади», – дея ушбу қарорга изоҳ берганди «Ўзавтосаноат» АЖ бошқаруви раиси ўринбосари Азиз Шукуров.

Мавзуга оид