Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Кластерларнинг фермерлар олдида жуда катта қарздорлиги бор — Қудбиев
Ўзбекистонда кластерларнинг фермерлар олдида жуда катта қарздорлиги мавжуд. Натижада фермерлар солиқ тўлай олмаяпти, ходимларига ойлик беролмаяпти. Бу ҳақда 19 июл куни Савдо-саноат палатасида тўқимачилик саноати вакиллари билан ўтказилган очиқ мулоқотда Солиқ қўмитаси раиси Шерзод Қудбиев маълум қилди.
“Кун тартиби учун яна битта масала – кластерларнинг фермерлар олдидаги қарздорлиги. Майли, [тўқимачилик кластерларининг] давлат олдида қарзи бор, кредит қарзи бор, лекин фермерларнинг олдида ҳам жуда катта қарзи бор. Унинг оқибатида фермер солиқ тўламаяпти, ойлик беролмаяпти, кредитини ёполмаяпти”, – деди Қудбиев.
Йиғилишда иштирок этган иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари Аҳадбек Ҳайдаров ҳам кластерларнинг фермерлардан қарздорлигини тасдиқлади.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йили июлда пахта-тўқимачилик кластерларини молиявий соғломлаштириш чоралари эълон қилинган эди.
Мавзуга оид
18:06 / 01.07.2026
Фермерни сўкаётган ҳокимлар “дух”ни қаердан оляпти?
19:05 / 28.06.2026
“Хоҳлаган экинни экиш мумкин” – Янги тартиб фермерга нима беради?
09:00 / 28.06.2026
Коррупцияга қарши янги қонун ва танқидлар остидаги ҳокимлар — ҳафта дайжести
11:30 / 25.06.2026