Жаҳон | 19:17 / 08.03.2024
41593
1 дақиқада ўқилади

АҚШ ва Буюк Британия яқин икки кун ичида Москвада теракт содир этилиши хавфи ҳақида огоҳлантирди

Бир қанча мамлакатлар ўз фуқароларига Москвада одамлар тўпланадиган жойларга бормасликни тавсия қилмоқда.

Фото: Kun.uz

Россиядаги АҚШ элчихонаси яқин икки кун ичида Москвада содир этилиши мумкин бўлган терактлар ҳақида огоҳлантириш эълон қилди.

«Элчихона экстремистлар яқин келажакда Москвада одамлар йиғиладиган катта тадбирларга, жумладан, концертларга ҳужум қилишни режалаштираётгани ҳақидаги хабарларни кузатмоқда. АҚШ фуқароларига кейинги 48 соат давомида одамлар тўпланадиган жойларга бормаслик тавсия этилади», дейилади АҚШ дипломатик миссияси хабарида.

Кейинроқ, Буюк Британия, Латвия ва Германия Ташқи ишлар вазирлиги ҳам худди шундай хавф ҳақида ўз фуқароларини огоҳлантирди.

Шу билан бирга, АҚШ Давлат департаменти Россияга саёҳат қилиш хавфини энг юқори даражага кўтарди.

Россия расмийлари Америка дипломатик миссиясининг баёнотига ҳозирча изоҳ бермади.

Мавзуга оид