Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Метан “заправка”ларга лимит қўйилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз - “Ҳудудгазтаъминот”
Ижтимоий тармоқларда тарқалган “метан заправкаларга лимит қўйилмоқда” мазмунидаги хабарлар юзасидан “Ҳудудгазтаъминот” АЖ матбуот хизмати маълумот берди.
Фото: Ижтимоий тармоқлар
Қайд этилишича, бу маълумотлар мутлақо асоссиз.
“Куз-қиш мавсумига тайёргарлик доирасида газ таъминоти тизимидаги айрим газ тақсимлаш станцияларида техник-профилактика ишлари амалга оширилган. Таъмирлаш ишлари олиб борилган вақтда газ босими пасайгани сабабли айрим метан заправкалар фаолиятида қисқа муддатли узилишлар кузатилган”, дейилади “Ҳудудгазтаъминот” АЖ хабарида.
Таъкидланишича, ҳозирда республика бўйича метан “заправка”лар белгиланган тартибда фаолият юритмоқда. Табиий газ уларга газ таъминоти корхоналари билан тузилган шартномалар асосида етказиб берилмоқда.
“Шу билан бирга, ижтимоий тармоқларда ёлғон ёки текширилмаган маълумотларни тарқатиш орқали аҳоли орасида саросима ва шубҳа уйғотиш ҳолатлари қонун билан тақиқлангани ҳамда бундай хатти-ҳаракатлар учун жавобгарлик белгилангани эслатиб ўтилади”, дейилади хабарга қўшимча равишда.
Мавзуга оид
19:51 / 04.12.2025
Энергетика вазирлиги яратгани иддао қилинган мобил илова хусусий тадбиркорга тегишли бўлиб чиқди
21:10 / 29.11.2025
Аҳолидан солиқ қарзини ундиришда электр энергиясининг биллинг тизимидан фойдаланилади
13:38 / 26.11.2025
Тошкент ва унинг атрофидаги иссиқхоналарга табиий газ етказиб бериш йўлга қўйилди
16:23 / 24.11.2025