Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда Тожикистон элчихонасининг янги биноси очилди
Президент Шавкат Мирзиёев ва Тожикистон президенти Имомали Раҳмон рамзий тасмани кесиб, дипломатик ваколатхонанинг янги биносини тантанали равишда очди.
Тожикистон президентининг давлат ташрифи доирасида 26 март куни Тошкент шаҳрида ушбу мамлакат элчихонасининг янги биноси очилишига бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди.
Президент Шавкат Мирзиёев ва Тожикистон президенти Имомали Раҳмон рамзий тасмани кесиб, дипломатик ваколатхонанинг янги биносини тантанали равишда очди.
Етакчилар элчихона ва консуллик бўлимининг маъмурий бинолари, элчи қароргоҳи, дипломатлар ва уларнинг оила аъзолари учун турар-жойларни ўз ичига олган мажмуани кўздан кечирди.
Маросим якунида президентлар Фахрий меҳмонлар китобида қайд ёзиб, дипломатик ваколатхона ҳудудига дарахт экди.
Таъкидланишича, ушбу тадбир Ўзбекистон билан Тожикистон ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлашга бўлган ўзаро интилиш қатъий эканини тасдиқлади.






Мавзуга оид
20:24 / 08.05.2026
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқини Хотира ва қадрлаш куни билан табриклади
17:37 / 08.05.2026
Президент Хотира кунига бағишланган тадбирларда иштирок этди, фахрийлар ҳолидан хабар олди
18:21 / 07.05.2026
Президент жамоат транспортини агломерация тизими асосида ривожлантиришни буюрди
17:56 / 07.05.2026