Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Кобулдаги дипломатик кварталда ракета зарбалари туфайли 3 марта портлаш содир бўлди
Афғонистон пойтахти Кобул шаҳридаги дипломатик марказда уч марта портлаш содир бўлди. Рейтер агентлиги хабарига кўра, ракета зарбалари натижасида портлашлар юз берган.
Полиция маълумотига кўра, портлашларнинг бири АҚШ элчихонаси яқинида, иккинчиси Ширпур туманидаги Испания элчихонасида, учинчиси эса шаҳар марказида содир бўлган.
Жабрланганлар ҳақида аниқ маълумотлар йўқ.
Эслатиб ўтамиз, 21 декабрь куни Афғонистоннинг Багром шаҳри яқинидаги НАТО қароргоҳи ҳудудида худкуш террорчи ўзини портлатиши туфайли 6 киши ҳалок бўлди.
Афғонистон ҳукумати мамлакатдаги терактда 6 нафар НАТО ҳарбийси вафот этганини тасдиқлаган.
2 ҳафта олдин Кобулдаги теракт туфайли Испания элчихонасининг 7 нафар ходими нобуд бўлганди.
Мавзуга оид
13:47 / 29.06.2026
Покистон яна Афғонистонга ҳужум қилди
18:19 / 22.06.2026
Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида авиақатновлар сони оширилади
09:05 / 17.06.2026
Афғонистондан олиб кирилган 37,6 кг гиёҳвандлик воситалари фош этилди
10:50 / 12.06.2026