Миллий баскетбол ассоциацияси чемпионатида ўтказилган "Лос-Анджелес Лейкерс" ва "Юта Жаз" жамоалари ўртасида кечган ўйин 101:96 ҳисобида якунланди ва унда калифорнияликларнинг етакчиси Коби Брайант сўнгги учрашувини ўтказди.
Брайант 60 очко тўплаб, учрашувдаги энг сермаҳсул ўйинчи сифатида эътироф этилди ва мавсумдаги энг яхши учрашувини ўтказди. "Лейкерс" етакчиси МБАнинг бошқа ўйинларида 40 ва ундан юқори очко жамғарган эди.

Брайант ўз фаолиятини 1999 йилда "Шарлотт Хорнетс" жамоасида ҳимоячиликдан бошлаган. Профессионал фаолиятидаги 20 та мавсумнинг барчасини "Лейкерс"ларда ўтказган. У жамоа билан МБАнинг беш карра чемпиони бўлган (2000, 2001, 2002, 2009, 2010). Баскетболчи МБА юлдузлари таркибига 18 марта кетма-кет киритилган. У АҚШ миллий терма жамоаси таркибида ўйнаб, икки марта (2008,2012) Олимпия ўйинларининг олтин медали билан тақдирланган.

1. Коби Брайнт фаолияти шафақи остонасида

2. Жамоадоши Шакил О’Нил билан

3. “Сакраменто” жамоасига қарши учрашувда

4. Коби Брайнт “Майами” жамоаси ҳимоячиси Кендалла Гиллага қарши

5. “Финикс”га қарши учрашувдаги қувонч

6. “Юта” жамоасининг россиялик етакчиси Андрей Короленкога қарши





















