Афсонавий баскетболчи Коби Брайант профессионал спортга қайтиши ҳақида миш-мишларга жавоб берди.

«Мен ҳеч қачон ўйинга қайтмайман. Ҳеч қачон. Мен одамларга сиз кўпроқ нарсани қилишингиз мумкин эканлигини кўрсатиш учун бу ерга келдим», - дея Брайантнинг сўзларини келтиради Bleacher Report твиттер-аккаунти.

39 ёшли Брайант бутун фаолиятини «Лос-Анжелес Лейкерс»да ўтказди. Лигадаги 20 мавсум давомида у Миллий баскетбол ассоциациясининг беш карра чемпионига айланди ва тарихдаги энг самарали ўйинчилардан бири деб топилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Коби Брайант муваффақиятли сармоялар туфайли 200 млн доллар ишлаб олганди.