Спорт | 13:23 / 30.04.2016
3156
1 дақиқада ўқилади

Ибраҳимович 2015/16 йил мавсумида 49 та гол урди ва ўз шахсий рекордини янгилади

“ПСЖ” жамоаси ҳужумчиси Златан Ибраҳимович Франция чемпионатининг 36-турида “Ренн” билан ўтказилган учрашувда (4:0) дублга эришди.

Шу аснода 34 ёшли швед 2015/16 йил мавсумида клуб ҳамда миллий терма жамоа таркибида 49 та гол уриб, ўзининг шахсий рекордини янгилади.
2013/14 йилларда у 48 та гол урган эди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш