Жаҳон | 10:47 / 01.05.2016
4221
1 дақиқада ўқилади

Доминикан республикасида кучли сув тошқинлари кузатилмоқда

Доминикан республикасида юз берган кучли сув тошқинлари туфайли 2400дан ортиқ киши эвакуация қилинган. Бу ҳақда Listin Diario хабар тарқатди.

Нашрнинг маълумотига кўра, бу ҳафтада атмосферадаги босим ортиши туфайли кучли ёмғирлар давом этади.

Қайд этилишича, мамлакатнинг 18 вилояти фавқулодда вазиятда қолмоқда, 10 вилоятда хавфлилик даражаси юқорироқ.

40дан ортиқ қишлоқ ташқи дунёдан узилиб қолган, бу ҳудудларда 450дан ортиқ бинолар бутунлай вайрон бўлган.

Сув тошқинлари қишлоқ хўжалигига катта зарар келтирган, экинлар плантациялари зарарланган. Вилоятлардан бирида автомобиль кўприги қулаб тушган, республиканинг бир қанча туманларида электр таъминоти узилиб қолган.

Мавзуга оид