17:44 / 04.05.2016
7241

Жиззахда Ucell компаниясининг янгиланган офиси очилди

2016 йилнинг 4 май куни Жиззахда абонентларга хизмат кўрсатиш бўйича янгиланган офис очилди. Бу ҳақида Ucell компанияси Пресс-офиси хабар берди.  Тантанали маросим операторнинг  кўплаб фахрли меҳмонлари,  абонент ва ҳамкорлари, ОАВ вакиллари иштирокида ўтди. 

Жиззахдаги янгиланган офиснинг очилиши  компаниянинг абонентларга хизмат кўрсатиш тармоғини модернизация қилиш бўйича лойиҳа доирасида амалга оширилди.  Лойиҳа  компания идораларининг интерьерини  замонавий дизайнда, экологик материаллардан фойдаланган ҳолда нордик усулда безаш ҳамда хизмат кўрсатиш стандартларини янада такомиллаштиришни кўзда тутади. Компания топ-менежерининг фикрича, сервис хизматини кўрсатишда мебель услуби ва қулайлигидан тортиб, ходимларнинг профессионал билим ва кўникмаларигача – барчаси  муҳим аҳамият касб этади.  Компания мижози қандай минтақада бўлишидан қатъий назар, у энг яхши хизматга лойиқ – мобил операторнинг бизнес фалсафаси ҳам шундан иборат. Бугунги кунда Ucell компанияси бутун мамлакат, шу жумладан Жиззахда жойлашган 23 та идорасига эга.

“Жорий йилда биз ўз абонентларимизни кўплаб янгиликлар  билан қувонтиришга улгурдик, - дея таъкидлади Ucell компанияси бош директори Тону Грюнберг. – Уларнинг барчаси асосан бизнинг нарх борасидаги таклифларимиз, қоплаш ҳудудини кенгайтириш, алоқа сифатини яхшилашга оид эди. Шунда қарамай, Ucell компаниясининг устувор мақсадларидан бири сифатли абонент сервиси бўлган ва бўлиб қолади. Биз ўз мижозларимизни  бутун Ўзбекситон бўйлаб жойлашган  шинам замонавий офисларда кутиб олиб, уларга турли-туман хизматларни таклиф этишдан мамнунмиз”.

Янгиланган офисда Ucell компаниясининг барча абонентлари уяли алоқа хизматларини тақдим этиш бўйича шартнома тузишлари, қўшимча хизматларни ёқтиришлари, ҳисоб рақамларини тўлдиришлари, малакали мутахасисларнинг  уяли алоқа ва Ucell хизматларига оид  ҳар қандай масалалар бўйича маслаҳатларини олишлари мумкин. Бошқача айтганда, ҳеч бир мижоз уни қизиқтирган ахборот ёки хизматга эга бўлмай офисдан кетмайди.

Ucell компанияси абонентларидан бири Бахтиёр Жўраев таассуротлари биалн ўртоқлашди:  “ Мен 7 йил мобайнида Ucell компанияси хизматларидан фойдаланаман. Бу компания доим  ривожланиб бораётгани мени қувонтиради. Доимо турли акциялар ўтказади, бонуслар беради, мамлакат аҳолиси, болалар учун ҳайрли лойиҳаларни амалга оширади. Қолаверса, интернетдан фойдаланиш имкониятлари кенгайгани учун ҳам Ucell абоненти бўлиш менга ёқади. Фурсатдан фойдаланиб, Ucell компаниясига янада равнақ топишини тилайман!”

Бугунги кунда Жиззах вилоятида 400 мингдан ортиқ абонент Ucell компанияси хизматидан фойдаланади, улардан 30% мобил интернет фойдаланувчиларидир. Операторнинг  етакчилиги сабаби алоқа сифатида,  ҳаттоки олис қишлоқларда ҳам Ucell барқарор ишлаб турибди. 
Анъанага кўра офиснинг очилиш маросимида  байрам дастури ва “Ucellга улан ва совғага эга бўл” танлови доирасида компания абонентларига совғалар тақдим қилинди. Бундан ташқари Жиззах аҳли кўплаб ижобий таассуротларга эга бўлдилар. 

Ucell компанияси тармоқ инфратузилмасига сармоялар киритиб, янги антенналар ўрнатиб, қоплаш ҳудудини кенгайтиришда давом этади. Интернетдан фойдаланувчи абонентлар сони тобора ортиб бормоқда,  бу эса операторнинг интернет хизматлари мақбуллиги ва сифатидан далолат беради. Абонентларга хизмат кўрсатиш бўйича офислар тармоғи ҳам кенгайиб, сифат стандартларини Ўзбекистоннинг барча жойларига етказмоқда.
Шунингдек Жиззахда Ucell компаниясининг 87 та дилерлик шаҳобчаси ва 8 та мобил дилери фаолият юритмоқда. 

Реклама ҳуқуқи асосида

Top