Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Красноярскда қор ёғди
Красноярск ўлкаси ҳудуди 9 май куни кучли қор ёғини остида қолди. Маҳаллий нашрлар тарқатган суратларга кўра, ўлка маъмурияти биноси жойлашган ҳудуд ҳам қор билан қопланган.
Қайд этилишича, қор 9 май кунига ўтар кечаси ёға бошлаган. Кўчаларда меъёридан ортиқ совуқ ҳарорат қайд этилган.
Красноярск шаҳридаги махсус хизматлар фавқулодда вазиятларга шай қилиб қўйилган.
Синоптикларнинг маълумотларига кўра, ҳудудда 9 май куни кундузи +2 °C, кечаси эса -6°C ҳарорат бўлиши кутилмоқда.
10 май куни ҳам қор ёғиши давом этиши мумкинлиги айтилган.
Мавзуга оид
11:10 / 16.04.2026
Баҳорда қор: Зомин тоғларида қор ёғди
14:21 / 08.04.2026
Қашқадарё ва Жиззахнинг тоғли ҳудудларида қор ёғди
10:30 / 03.03.2026
Красноярскда 12 нафар ўзбекистонлик: дипломатлар вақтинча сақлаш марказига борди
17:16 / 24.02.2026