Эрдўған Axel Springer AG медиаконцерни раҳбарини судга берди
Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Германиянинг Axel Springer AG медиаконцерни раҳбари Матиас Депфнерни судга берди. Бунга дунёдаги энг йирик медиаконцернлардан бири раҳбари бўлган бу шахснинг Эрдўғанни ZDF телеканали эфирида ҳақоратли шеъри билан танқид қилган немис сатириги Ян Бемерманни қўллаб-қувватлагани сабаб бўлди. Бу ҳақда Deutsche Welle хабар ёзган.
Қайд этилишича, Депфнер Эрдўған устидан қилинган сатирага кулган.
Депфнер қизиқчига йўллаган очиқ хатида унинг шеъри "муваффақиятли" чиққанини айтган. "Овозим борича кулдим", — дея қайд этган у.
Шундан кейин Туркия томони медиаконцерн раҳбарининг Бемерманн билан боғлиқ баёнот бериши бўйича тақиқ ўрнатилишини талаб қилган.
Кёльн суди даъвони рад этиши мумкинлигини билдирди. Туркия раҳбарининг адвокати Ральф Хекернинг айтишича, унинг талаби қондирилмаса, Эрдўған олий инстанция судига мурожаат қилади.
10 апрель куни Туркия ҳукумати Германия Ташқи ишлар вазирлигига тележурналист Яна Бемерманнга нисбатан жиноий иш очилишини талаб қилиб мурожаат билан чиққанди. Шундан кейин Германия Адлия вазири Хайко Маас Бемерманн устидан суд бўлиши, судгача унинг шеъри оддий сатира ёки туҳмат экани бўйича текширув ўтказилишини маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, 31 март куни Бемерманн ZDF телеканалидаги Neo Magazin Royale кўрсатувида ҳазиломуз шеърини ўқиб берган, унда Туркия раҳбарининг курдларга, христианларга муносабати, шунингдек мамлакат ичидаги мухолиф газеталарни ёптириши аччиқ сўзлар билан тилга олинганди.
Мавзуга оид
09:51 / 15.10.2019
Трамп Эрдўғанга қўнғироқ қилиб, Сурияда ўт очишни тўхтатишни талаб қилди
00:34 / 27.09.2019
Миср Эрдўғаннинг Мурсий ҳақидаги сўзлари учун Туркияга норозилик билдирди
22:00 / 24.09.2019
Эрдўған БМТ Хавфсизлик кенгашини ислоҳ қилишга чақирди
19:04 / 21.09.2019