11:27 / 16.05.2016
11118

"Musaffo" бренди Spark автомобили ютиб олиш имкониятини берувчи акциясини ўтказмоқда

Кеча, 15 май куни “Gerfed Impeks” томонидан ташкил этилган ва ўзининг ёқимли совғалари билан аллақачон кўпчиликни хурсанд қилган “Musaffo сотиб ол ва Chevrolet Spark ютиб олиш имкониятини қўлга кирит” акциясининг навбатдаги омадли ғолиблари аниқланди. 

Акцияда қуйидаги қимматли совғалар ўз эгаларини топди:
Элект чойнак – 24та
Блендер – 10та
Тостер – 10та
Микротўлқинли печь – 4та.

Акция ғолиблари тасодифий танланиш йўли орқали компьютер ёрдамида белгиланди. Акциянинг холис ўтказилаётганини кузатиш учун Musaffo’нинг Facebook ижтимоий тармоғидаги саҳифаси вакилларидан тузилган ҳайъат аъзолари, Потребитель.уз гуруҳи модераторлари ҳамда ОАВ журналистлари таклиф этилди.

Тўлиқ равишда ишонч ҳосил қилиш мақсадида ҳайъат аъзолари ғолиб деб топилган рақамлардан исталганига қўнғироқ қилиб, текшириш имкониятига ҳам эга бўлди. Тошкент шаҳрида истиқомат қилувчи ғолиблар совғаларини компания офисига келиб шахсни тасдиқловчи ҳужжат билан бирга олиб кетишлари мумкин. Вилоятларда ёки Қорақалпоғистонда яшайдиган омадлиларга эса совғалар қулайлик яратиш мақсадида шаҳар марказларига юборилади.

Агар сиз ҳам ушбу акцияда иштирок этган бўлсангиз, http://promo.musaffo.uz/results манзили орқали рақамингизни текшириб кўришингиз мумкин. 

Бордию, бу сафар сизга омад кулиб боқмаган бўлса, хавотирга ҳожат йўқ. Ахир сизда худди шундай совғалар ютиб олиш имкони ҳали бор. Қолаверса, айнан сиз Chevrolet Spark автомобили эгасига айланишингиз мумкин!

Бунинг учун 1 литли акция стикери ёпиштирилган “Musaffo” табиий сигир сути қадоғини сотиб олиш ҳамда промо-кодни сайт орқали қайд этиш ёки 1965 қисқа рақамига промо-кодни киритиш лозим. ўйин бўлиб ўтгунга қадар қадоқнинг ўзи ёки ундаги стикерни сақлаб қўйиш тавсия этилади. 

Акция 2016 йил 15 мартда бошланган ва 14 июнга қадар давом этади.

Батафсил маълумотлар билан PROMO.MUSAFFO.UZ орқали танишиш мумкин.

Реклама ҳуқуқи асосида.

Top