Жамият | 18:28 / 25.05.2016
21704
1 дақиқада ўқилади
Машҳур “Хайр мактабим” қўшиғи Равшан Собировнинг битирувчи ўғли ва унинг мактабдошлари учун куйланди
Яқинда Равшан Собиров ва Лейли томонидан қайта ижро этилган “Хайр мактабим” қўшиғи радиотўлқинлар орқали жаранг сочганди.
Энди ушбу қўшиқ Равшан Собиров томонидан ўғли ва унинг битирувчи мактабдошлари учун ижро этилди. Равшан Собировга дуэтдоши Лейли жўр бўлди.
Эслатиб ўтамиз, ушбу қўшиқ илк маротаба 2001 йилда собиқ “Сетора” гуруҳи ва яккахон хонанда Равшан Собиров томонидан куйланган эди.