Жамият | 15:09 / 26.05.2016
35989
1 дақиқада ўқилади
Азиз Раметов қандай қизга уйланмоқчи эканлигини маълум қилди
Актёр ва хонада Азиз Раметов ёшлигидан ҳарбий бўлишни истагани, шу боис ҳарбий лицейини тамомлагани ҳақида айтиб ўтди. Актёрнинг айтишига қараганда ҳарбий соҳада олган билими санъатда ҳам асқотиб, 1991 йил Тожикистонда бўлиб ўтган воқеалар ҳақида суратга олинган фильмда ҳам ёрдам берган. Бу Sabo.uz сайтида жойланган видеолавҳадаги суҳбат орқали маълум бўлди.
Видеолавҳадаги суҳбат давомида Азиз Раметов “Биласизми” деган гапни кундаликда кўп бора ишлатишини, ўзига ёқмайдиган кечикиш, куттириш одати борлигини таъкидлаб, бу ҳақда мухлислари билишини истамаган.
Қачон уйланиши билан боғлиқ берилган саволга эса, унга биринчи бўлиб севги изҳори қилган қизга уйланишини айтиб ўтган.