Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 8 октябр куни Туркманистондаги “Аваза” сайёҳлик зонасида бўлиб ўтган Марказий Осиё ва Озарбойжон давлат раҳбарларининг саккизинчи Маслаҳат учрашувида нутқ сўзлади.
Давлат раҳбарининг матбуот хизмати нутқдан асосий фикрларни санаб ўтди:
📌Сўнгги йилларда Марказий Осиёдаги муносабатларнинг муҳити ўзгарди, етакчилар тез-тез учрашиб, масалаларни очиқ муҳокама қилиб, ечимлар топиб, бир-бирини қўллаб-қувватлай бошлади;
📌XXI асрда Марказий Осиёни ривожлантириш мақсадида Дўстлик, яхши қўшничилик ва ҳамкорлик тўғрисидаги шартномани тузиш жараёнларининг якунланиши тарихий воқеа бўлди;
📌Минтақа халқаро майдонда анча ишончли ва сезиларлироқ тарзда намоён бўлмоқда;
📌Марказий Осиё ва қўшни минтақалар ўртасидаги ҳамкорликнинг навбатдаги босқичини белгилаб олиш керак. Бугун уларни янада мустаҳкамлаш ва аниқ мазмун билан бойитиш имконияти пайдо бўлмоқда;
📌Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг Маслаҳат учрашувлари фаолиятини тартибга соладиган норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш бўйича ишларни давом эттириш таклиф этилди;
📌Иқтисодий ҳамкорлик янги даражага кўтарилиши керак. Ўзаро савдо ва инвестициялар ҳажмининг ўсиши бўйича жиддий мақсадлар қўйилган. Энди бу ўсиш ниманинг ҳисобига таъминланишини белгилаб олиш зарур;
📌Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича 2035-йилгача мўлжалланган кенг қамровли минтақавий дастур умумий географиямиздан фойдаланишда ёрдам берадиган амалий воситага айланиши керак;
📌Давлатлар билан одатдаги савдо-сотиқ қилиш энди етарли эмас, биргаликда якуний маҳсулот яратиш лозим. “Олти иқтисодиёт – битта маҳсулот” формуласи

















