Спорт | 11:46 / 28.05.2016
4347
1 дақиқада ўқилади

«Анжи» Россия профессионал футбол лигасидаги ўрнини сақлаб қолди

Махачкалъанинг "Анжи" жамоаси, РФПЛнинг янги мавсумида тўп суриш ҳуқуқини сақлаб қолиш учун ўтказган жавоб ўйинида «Волгарь»ни 2:0 ҳисобида мағлуб этиб, профессионал лигадаги ўрнини тайин қилди. 

Футбол. Россия — Ўтиш ўйинлари. 2 ўйин. 
«Анжи» (Махачкалъа) — «Волгарь» (Астрахань) — 2:0
Голлар: Лазич, 7 (1:0); Боли, 34 (2:0).
Огоҳлантиришлар: Гасанов, 50 — Байрыев, 67; Зуйков, 72; Газзаев, 87.

Ушбу жамоалар ўртасидаги биринчи ўйинда ҳам 1:0 ҳисобидаги ғалабани «Анжи» қўлга киритган эди.