Жаҳон | 17:18 / 29.05.2016
6590
1 дақиқада ўқилади

Ироқ курдлари бир қанча посёлкаларни ИШИДдан озод қилди

Ироқ Курдистони қуролли отрядлари — Пешмерга халқаро коалиция самолётлари кўмагида ИШИД томонидан мамлакат шимолида эгаллаб олинган ҳудудларда бир нечта қишлоқларни қайтариб олди.

РИА Новости агентлиги манбасининг маълумотига кўра, курдларнинг ҳужуми оқибатида ИШИДнинг ўнлаб жангариси йўқ қилинган. 

Ироқ Курдистони - Ироқ шимолидаги мухтор ҳудуд ҳисобланиб, ўтган асрнинг 90-йиллари бошида шу мақомга эга бўлган. Мухторият ўз ҳукумати, парламенти, президенти ҳамда армиясига (Пешмерга) эга.