Спорт | 10:30 / 29.05.2016
6467
2 дақиқада ўқилади

Зидан: «ЕЧЛни мураббий сифатида ютиш футболчи сифатида ютишдан ўзгачароқ иш»

«Реал» бош мураббийи Зинедин Зидан ЕЧЛ финалида «Атлетико» устидан қозонилган ғалабадан кейинги фикрларини билдириб ўтди.

«Ўйин жисмонан катта куч талаб қилди, шундай бўлиши ҳам табиий. Шунингдек, катта руҳий босим бор эди, лекин биз буни енгиб ўта олдик. Ўйин охирида жанг қилишга тўғри келди ва биз бу вазифани уддаладик.

Мен бу ғалаба ҳақида орзу қилардим. Қачонки президент менга бу жамоани бошқариш имконини берганида, бундай маҳоратли футболчилар жамланган жамоа билан жиддий ютуқларга эришишим керак эди ва бугун биз шундай ютуқни қўлга киритдик.

Мен ҳаётим шундай катта жамоа билан боғлиқлигидан бахтиёрман, аввалига футболчи сифатида, кейин ёрдамчи мураббий сифатида, энди эса бош мураббий сифатдаи шу жамоадаман. Мен бу катта оиланинг бир аъзоси эканимдан фахрланаман.

Икки жамоа ҳам йўлни охиригача босиб ўтди - пенальтилар сериясигача. Пенальтилар серияси бизнинг фойдамизга ҳал бўлди, аммо барчаси бошқача тус олиши ҳам мумкин эди. «Атлетико» ва Симеонени бу ўйин учун табриклайман. Симеоне буюк мураббий.

Анчелотти менга шундай деганди: «Европа чемпионлар лигасида мураббий сифатида ғалаба қилиш, унда футболчи сифатида ғалаба қилишдан ўзгачароқ бўлади».

Криштиану жароҳат олгани йўқ. У барча билан бирга ғалаба учун ҳисса қўшди. У билан барчаси жойида, у курашди, тинимсиз югурди ва кўп фойдали ишларни бажарди. У ҳамиша шериклари учун ўйнаган.

Биз у билан пенальти тепиш масаласини муҳокама қилдик», – дея қайд этган Зидан.