Фан-техника | 12:25 / 30.05.2016
9562
4 дақиқада ўқилади

LG OLED TV телевизорлари – юқори сифатли тасвир

Органик светодиодларнинг яратилиши технология оламида, айниқса, телевизор ишлаб чиқаришда катта ютуқ бўлди. OLED рангларни янада ёрқинроқ қилади, деярли кўз илғамайдиган ўта ингичка рамкаси туфайли тасвир максимал даражада катта кўринади. Севимли видеотасмангиз кўз ўнгингизда янгича бўёқларда, фильмлар эса юқори даражали сифатда намоён бўлади.

Ўта аниқ тасвир, тим қора, ранг-баранг палитра, мукаммал овоз ва кафолатланган мавжудлик эффекти – телевизорни ёқар эканмиз, ҳар биримизни ажойиб таассуротлар ҳамда ёқимли ҳис-туйғулар қамраб олади. Ниҳоятда нозик ва замонавий  LG OLED 4K телевизори тасвирнинг янги сифат даражасини таклиф қилади ва шу билан бирга овоз, ранг ҳамда тасвирларнинг ғаройиб дунёсини кашф қилади. 

Телевизорларда LG OLED технологиясини қўллашнинг бир қанча афзалликлари бор. Биринчидан, ҳар қандай OLED-дисплей LCD ёки “плазма” энергия истеъмолли телевизорларга қараганда кўпроқ контраст ва ёрқинлик билан таъминлайди. Иккинчидан, OLED-дисплей ҳар қандай, ҳаттоки энг замонавий LCD дисплейидан анча юпқа – OLED’нинг қалинлиги бир неча миллиметр холос. LG OLED TV 4K – асл санъат асари, у ҳақиқатдан ҳам ажойиб! Элегант экран, ўта юпқа панель ва биллур подставка сабаб енгил, сузиб юрувчи эффектни беради.

Қора рангга келадиган бўлсак, унинг мукаммалииги сири қуйидагича: OLED-панель босим берилганда ёнадиган углерод асосли органик тасмага йўғрилган пикселлардан иборат. Электрон импульсларнинг органик бирикмалардан ўтказилиши светодиодларнинг ёрқин шуъласини келтириб чиқаради. Турли люминофорларнинг ишлатилиши белгиланган рангнинг нурини чиқариш имконини беради. Шу тариқа қизил, кўк ва яшил органик светодиод нурларни бирлаштириб, кўплаб сифатли рангларни чиқариш мумкин. Нурталаб LCD-экранлардан фарқли ўлароқ, OLED пикселллар мустақил равишда ёнади. Шу боис пиксель ўчган вақт у тим қора бўлиб қолади ва натижада биз қоп-қора рангга эга бўламиз, бунда у ёрқинлик, контраст ва тиниқликни ўзида сақлаб қолади. 

Янада аниқ рангларни узатиш учун LG ишлаб чиқарувчилари қизил, яшил ва кўк субпикселларга эга стандарт RGB моделига тўртинчи - оқ рангни қўшишди. 4K Ultra HD экранида деярли 8,3 миллион пиксель бўлиб, уларнинг ҳар бири тоза ва тиниқ ранг – тим қора рангдан то биллур-оқ ранггача тасвирларни узатади. 

webOS 2.0 операцион тизими телевизорни бошқаришни аввалги версиясига қараганда 60 фоизга тезлаштиради. Меню интуитив, интерфейс бўйича навигация ҳақиқатдан ҳам тезроқ амалга оширилади. Анимация ва дастурларнинг ишга туширилиши бир зумда содир бўлади.

Экран юпқалигига қарамай, телевизор уланиш учун кўп имкониятларга эга,   унга динамикалар ўрнатилган бўлиб, бу телевизорни бемалол деворга маҳкамласа бўлади. Бирикмалар HDMI’га уч хил кириш (улардан иккитаси 4K / 60p тасвирни қайта ишлаши мумкин), учта USB порти, оптик чиқиш ва аналог бирикмани ўз ичига олган. 
 

Мавзуга оид