Жамият | 18:23 / 30.05.2016
9559
1 дақиқада ўқилади

Машина рулига ўтириб олган аллигатор қутқарувчиларга қийинчилик туғдирди

АҚШдаги ёввоий табиат ҳимоячилари томонидан ушланган аллигатор уни тунда қолдиришган машина юкхонасидан чиқиб кетиб, салон ичига кириб қолди. Бу ҳақида воқеага гувоҳ бўлган қиз, ўз фейсбукида видеоролик қолдирган.

2 метр келадиган жонивор тунда юкхонадан чиқиб, салонга кириб қолган ва у ердан қочиб кетмоқчи бўлганида рул ва олд ойна оралиғида тиқилиб қолган. Шу боис қиз уни тонгда кўриб қолган.

Жониворларни кўриб қолганлар, уни озод этишган.