Трамп Цинциннатидаги ҳайвонот боғида болани қутқариш учун горилла ўлдирилгани воқеасига муносабат билдирди
АҚШнинг Цинциннати шаҳри (Оҳайо штати) ҳайвонот боғидаги горилла майдончасига қулаб тушган тўрт ёшли болани қутқариш учун ҳайвонот боғи ходимлари гориллани отиб ташлагани воқеасига АҚШ президентлиги учун Республикачилар партиясидан номзод бўлган миллиардер сиёсатчи Дональд Трамп ҳам муносабат билдирди. Бу ҳақда Cincinnati.com хабар тарқатди.
"Мен ўйлайманки, бу осон бўлмаган қарор эди. Лекин уларда бошқа танлов ҳам йўқ эди, инсон ҳаёти биринчи ўринда. Ёш болакайнинг ҳаёти хавф остида эди ва уни қутқаришнинг бошқа йўли йўқ эди", деган у.
Болани қутқариш учун боғ ходимлари Харамбе лақабли 17 ёшли гориллани отиб ўлдиришгач, бу жамоатчиликда қарама-қарши фикрлар уйғотмоқда.
Муассаса директори Тейн Мэйнарднинг айтишича, 180 килограммдан ортиқ бўлган горилла тўсиқ остидан эмаклаб ўтиб, майдонча ҳудудидаги сув тўлдирилган ҳандаққа думалаб тушган бола ҳаётига хавф туғдириши мумкин эди.
«Change.org» сайтида эса фарзандини қаровсиз қолдирган ота-онани жазолашга чақирилган талабнома жойлаштирилди. Ҳозиргача уни 200 мингдан ортиқ киши қўллаб-қувватлади.