Жаҳон | 16:55 / 02.06.2016
9514
1 дақиқада ўқилади

Путин "Родительская слава" орденини топшириш маросимида йиғлаётган қизни тинчлантиришга ҳаракат қилди

Кремльда 1 июнь - Болаларни ҳимоя қилиш кунига  ҳамда "Родительская слава" орденини топширишга бағишланган қабул чоғида Тульск вилоятидан келган 4 ёшли Яна Кулешова саҳнага Россия Федерацияси президенти Владимир Путиннинг ёнига чиқиб, йиғлаб юборди. Бу ҳақидаги сюжетни Russia Today канали маълум қилди. 

Путин қизчани тинчлантиришга қарор қилди. У қизнинг ёнига ўтириб, унинг юзидан силаб қўйди, лекин қизча йиғлашдан тўхтамади. Шундан сўнг Путин уни камералар билан чалғитишга уриниб кўрди, аммо қиз барибир тинчланмади.