Жаҳон | 09:03 / 05.06.2016
24251
1 дақиқада ўқилади

Германия Россияни шериклар рўйхатидан олиб, рақиблар қаторига қўшди

Эндиликда Россия Германияга ҳамкор эмас, рақиб саналади.

Германия ҳукумати "Оқ китоб"га ўзгартиш киритган ва унга кўра, Россия Германиянинг рақибига айланган. Бу ҳақда Die Welt нашрида ёзилган.

"Оқ китоб"нинг янги таҳририга кўра, вазирлар маҳкамаси Россия бундан буён Германия учун "дўст эмас, рақиб экани" айтилган.

Шунингдек, икки давлат ўртасида хавфсизлик соҳасида чуқур ўзгаришлар юзага келгани қайд этилган. Россия ўз сиёсий манфаатлари йўлида зўравонлик воситаларидан фойдаланаётгани келтирилиб, Донбасс ва Қримдаги ишлар мисол қилинган.

Германия ҳукумати "Оқ китоб"га охирги марта 2006 йили ўзгартиришлар киритганди.

Бундан олдинроқ, Россияга қарши санкциялар юзасидан Германияда турли қарашлар ва бўлинишлар мавжудлиги хабар қилинганди.