Жаҳон | 15:57 / 06.06.2016
13126
1 дақиқада ўқилади
ОАВ: Сурия осмонида илк марта Россиянинг Ту-142 самолёти парвоз қилди
Суриянинг Ҳалаб вилояти осмонида Россиянинг Ту-142 самолёти илк марта парвозга чиққани тасвири пайдо бўлди. Бу самолёт разведка ва сувости кемаларига қарши курашиш мақсадларида ишлаб чиқилган.
The Aviationist хабарига кўра, россияликларнинг бу самолёти 5 июнь куни кузатув парвозини амалга оширган.
Қайд этиш керакки, бу самолёт АҚШ томонидан Ўрта Ер денгизида турган самолёт ташувчи кемасидан 2003 йилдан буён илк марта Яқин Шарқ ҳудудига зарба берилишидан кейин парвозга чиқди.
Нашрнинг қайд этишича, бундан аввал россияликлар Ту-142 самолётидан Суриядаги ҳарбий ҳаракатларида фойдаланмаганди.