Спорт | 09:18 / 07.06.2016
6507
2 дақиқада ўқилади

Америка Кубоги: D гуруҳида Аргентина Чилини, Панама Боливияни мағлуб этди

Америка Кубоги-2016 турнирида гуруҳ босқичининг 1-тур учрашувлари якунланди. 6 июнь кечасида аввалига Панама Боливия билан учрашди ва Блан Переснинг дубли эвазига 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Боливияликларнинг жавоб голига Хуан Арсе жавоб қайтарди.

Турнинг марказий учрашувларидан бири ўтган турнир финалчилари бўлмиш Аргентина ва Чили ўртасида кечди. Унда Аргентина мутлақ устунлик кўрсатди ва 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Аввалига 51 дақиқада Банеганинг пасидан кейин Ди Мария ҳисобни очди. Кейин у узатган тўпни Банега рақиб дарвозаси тўрига жойлади. Ўйинга қўшиб берилган дақиқаларда Фуэнсалида ҳисобни қисқартирувчи голга муаллифлик қилди.

Гуруҳдаги кейинги тур ўйинлари 11 июнь куни бўлиб ўтади ва унда Панама Аргентинага қарши баҳс олиб боради, Чили эса Боливия билан ўйнайди. Учинчи тур учрашувлари 15 июнга белгиланган.

Панама – Боливия 2:1 (1:0, 1:1)
Голлар: 1:0 – 11 Перес, 1:1 – 54 Арсе, 2:1 – 87 Перес.
Панама – Пенедо, Балой, Миллер, Мачадо, Каммингз (Энрикес, 63), Купер (Арройо, 74), Годой, Гомес, Кинтеро, Перес, Торрес (Техада, 56).
Боливия – Лампе, Сентено, Кабрера, Эгино (Мелеан, 46), Бехарано, Асоге, Сауседо (Кампос, 46), Смедберг-Даленсе, Бехарано, Арсе, Дук (Рамальо, 87).
Огоҳлантиришлар: Арсе (17), Каммингз (53), Перес (60), Купер (68), Балой (77), Асоге (77), Мачадо (79).

Аргентина – Чили 2:1 (0:0, 2:1)
Голлар: 1:0 – 51 Ди Мария, 2:0 – 59 Банега, 2:1 – 90 Фуэнсалида.
Аргентина – Ромеро, Отаменди, Рохо, Меркадо, Фунес Мори, Фернандес, Маскерано, Гайтан (Краневиттер, 87), Банега, Ди Мария (Ламела, 80), Игуаин (Агуэро, 74).
Чили –    Браво, Босежур, Хара, Мена (Орельяна, 54), Видаль, Медель, Варгас (Пинилья, 68), Арангис (Фуэнсалида, 82), Санчес, Диас, Исла.
Огоҳлантиришлар: Видаль (19), Исла (44), Медель (65), Ди Мария (65), Рохо (69), Босежур (86).