Жаҳон | 14:47 / 09.06.2016
9556
1 дақиқада ўқилади

Москва яқинида «Русские витязи» гуруҳи таркибидаги Су-27 самолёти қулаб тушди

Россия ҳарбий кучларининг «Русские витязи» гуруҳи таркибидаги Су-27 самолёти Москва вилоятининг Пушкин туманида, Мураново қишлоғидан 2 км масофада, аҳоли турар жойлари рўпарасидаги дарахтзорга қулаб тушди.

РИА Новости агентлигининг Россия Мудофаа вазирлигига асосланиб хабар беришича, самолёт ўқув-машғулот вақтида ҳалокатга учраган.

Ҳалокат натижасида самолёт учувчиси ҳалок бўлган. Воқеа Москва вақти билан соат 10.25да содир бўлган. 

Парвоз вақтида самолётда қурол-аслаҳа бўлмаган.

Дастлабки хабарларда МиГ-29 русумли қирувчи самолёти ҳалокати тўғрисида айтилганди.

Муранова қишлоғи яқинидаги Ашукино аҳоли турар жой ҳудудида бугун Россия Мудофаа вазири ўринбосари Юрий Борисов ва Россия Ҳарбий Космик кучлари бош қўмондони Виктор Бондарёв иштирокида авиаторлар учун ўрнатилган монумент очилиши маросими ўтказилди. Маросим вақтида ҳудуд осмонида «Русские витязи» самолётлари парвоз қилди.