Ўзбекистон | 18:09 / 10.06.2016
26602
1 дақиқада ўқилади
Тошкентда иссиқ ҳарорат бўйича 1881 йилги рекорд такрорланди
Ўзбекистон метерология маркази маълумотига кўра, Ўзбекистонда 9 июнь куни бўлиб ўтган иссиқ об-ҳаво июнь ойида қайд қилинган энг юқори ҳарорат бўлди.
Шу билан биргаликда, Тошкентда ҳарорат +40,5 даражага етди ва бу орқали 1881 йилги рекорд янгиланди (+40,3 даража).
Термиз шаҳрида термометрлар устуни 9 июнь куни +44,4 даражага етди ва 2008 йилги рекорд янгиланди. Ўшанда +43 даража орқали 1881 йилдан буён энг иссиқ ҳарорат қайд этилганди.
Самарқанд вилоятида ҳам янги температура рекорди ўрнатилди +37,7 даража. Олдинги рекорд 2013 йилда ўрнатилганда +37,5 даража.