Спорт | 12:07 / 20.06.2016
5713
2 дақиқада ўқилади

Агент ва ота Неймарга «Реал», «ПСЖ» ёки «МЮ» жамоаларидан бирига ўтишни маслаҳат қилмоқда

«Барселона» жамоасининг 2 йилдан кейин эркин агентга айланиши мумкин бўлган ҳужумчиси Неймар «Реал», «ПСЖ» ва «Манчестер Юнайтед» жамоаларидан берилаётган таклифларни кўриб чиқмоқда. Бу жамоаларнинг ҳар бири унинг шартномасида кўрсатилган 192 миллион евро миқдоридаги товон пулини тўлашга тайёр.

Tribuna нашри маълумотига кўра, мадридликлар 24 ёшли бу бразилияликка йилига 15 миллион евродан тўлашни назарда тутувчи 6 йиллик шартнома таклиф қилмоқда.

Парижликлар Неймарга йилига 18,5 миллион евродан маош тўламоқчи, бу миқдор бонуслар ҳисобига йилига 28 миллион еврони ташкил қилиши ҳам мумкин.

Манчестерликлар эса ҳужумчини ўз сафига жалб қилиш учун унга 17 миллион евро миқдоридаги йиллик маош тайинлашга тайёр.

Бу вақтда «Барселона» футболчи билан шартномани узайтириб, унинг йиллик маоши миқдорини 9 миллион евродан 14 миллион еврога оширмоқчи.

Футболчининг отаси Неймар да Силва ҳамда унинг агенти Вагнер Рибейро уни «Барселона»дан кетишга ва таклифлардан бирини қабул қилишга ундамоқда.

Бундан олдинроқ, Неймар «Барселона» билан шартномани 2022 йилгача узайтириши ҳақида хабарлар берилганди. Аммо шу вақтгача бу рўй бермади.

Манба: Tribuna.uz