Light | 16:28 / 24.06.2016
6547
1 дақиқада ўқилади
2016 йилда биринчи маротаба Хитойда турли жинсли эгизак пандалар туғилди
2016 йилда Хитойда илк бор турли жинсли эгизак пандалар дунёга келди, деб хабар беради Синьхуа агентлиги. Бу ҳақда Чэнду шаҳрининг катта пандаларни кўпайтириш ва тадқиқ қилиш базаси маълум қилди. Синъя урғочиси иккита айиқчани эсон-омон дунёга келтирган.
Дастлаб эркак панда дунёга келиб, унинг вазни 170 граммни ташкил қилмоқда. Урғочи пандача эса 161 грамм вазнга эга. Она ва гўдакларнинг соғлиғи барча кўрсаткичлар бўйича барқарор.
Бу 2016 йилда туғилган дунёдаги илк турли жинсли эгизак пандалардир.