Кешбэк тармоқнинг барча дўконларида пластик карта билан тўлов амалга оширилганда ҳам, Korzinka ва Korzinka Go иловалари орқали онлайн буюртма берилганда ҳам ҳисобланади — аккаунтингизга Uzum картаси боғланган бўлса кифоя.

— Uzum картаси билан тўлаш нафақат қулай, балки фойдали ҳамдир ва энди миллионлаб ўзбекистонликларда бунга ишонч ҳосил қилиш учун яна бир сабаб пайдо бўлади. Шундай қилиб, Korzinka’да кундалик харид қилиш янада ёқимлироқ бўлади ва харидлар қийматининг 7 фоизи дарҳол картага қайтарилади, дейди Uzum Bank'нинг маркетинг бўйича директори Сергей Бузилов.

Унинг қўшимча қилишича, Uzum картасини Uzum Bank иловасида бир неча дақиқада расмийлаштириб, Uzum Bank картоматидан ёки энг яқин Uzum Market топшириш пунктидан олиш мумкин. Картани чиқариш, унга хизмат кўрсатиш, етказиб бериш ва ҳисобини тўлдириш бепул.

— Биз доимо меҳмонларимиз учун харидларни янада фойдали ва қулай қилишга интиламиз. Uzum Bank билан биргаликда 7 фоиз кешбэк кўринишидаги қўшимча имтиёзни таклиф этишимиз ва кундалик харидларни янада ёқимлироқ қилишимиздан мамнунмиз, — дейди Korzinka супермаркетлар тармоғи маркетинг департаменти директори Малик Каримов.

Korzinka супермаркетлар тармоғи бутун мамлакат бўйлаб 290 дан ортиқ дўконга эга бўлиб, ҳар куни 500 мингга яқин харидорларга хизмат кўрсатади.

Реклама