Фан-техника | 15:18 / 29.06.2016
9742
2 дақиқада ўқилади

Toyota компанияси учармашинага пропеллер ўрнатди

Япониянинг Toyota автоконцерни учар машинанинг ўзгартирилмагани дизайни учун АҚШ патентини қўлга киритди. Истиқболли лойиҳанинг асосий жиҳати  йиғилувчи қанотларидир. 

Патент учун ариза 2014 йили топширилганига қарамай, энди эълон қилинмоқда. Янги суратлар эскиларидан, «аэрокар»га ўрнатилган пропеллер билан фарқланади. 

Япония компанияси шунга ўхшаш моделни ўтган йилнинг сентябрь ойида ҳам рўйхатдан ўтказган эди. Янги учар автомобиль кузовига шаклига ўзгаришлар киритилган. Хусусан, капот узайтирилган, орқа ғилдираклар аркаси ёпилган. 

Машинанинг учиш концепцияси ўша-ўшалигича қолган. Қанотлар автомобилнинг кузовига ёхуд ёнтомонига йиғилади. Ҳайдовчи биргина кнопкани босиш билан парвоз қилиш тартибига ўтиши мумкин. Учиш тугагач, қанотлар яна йиғилади ва автомобиль ўз йўлида давом этади. 

Ҳозирча, Toyota "аэрокари"нинг синовлари қачон бошланиши маълум эмас. Айни вақтда, замонавий учувчи машиналар сифатида Словакиянинг AeroMobil, Германиянинг икки фюзеляжли Carplane ҳамда Американинг Terrafugia компаниясининг Transition ва TF-X лойиҳалари машҳурдир. 

Мавзуга оид