Bombardier 2017 йилнинг Can-Am Spyder номли трициклини намойиш этди
Канаданинг Bombardier концерни 2017 йил моделлар қаторига кирувчи Can-Am Spyder трициклини намойиш этди, деб хабар қилмоқда Motorcycle.com. Янги F3-S сирғалишга қарши автоматик TCS тизимини ўчириб қўйувчи бошқаришнинг спорт тартибига эга.
Daytona 500 Edition русумида эса, NASCARнинг Дейтона-Бичдаги пойгалари шарафига махсус жилолар ҳам туширилган. Трициклга Австриянинг 115 от кучига эга, бир қаторли 3 цилиндрли Rotax 1330 двигатели ўрнатилган. Эгари табиий замш билан ўралган.
Корпуси магнийли металлик, кўк металлик ва сариқ металлик (Pure Magnesium Metallic, Oxford Blue Metallic, Circuit Yellow Metallic) тусларга бўялиши мумкин.
Трицикллар август ойидан АҚШда сотила бошланади. Унинг энг арзон тўплами 21 249 долларга баҳоланган.
Bombardier 2007 йилдан уч ғилдиракли Can-Am Spyderни ишлаб чиқаради. У бир неча русумда, жумладан полиция учун махсус патрул намунасида ҳам тақдим этилади. Шу пайтга қадар, 100 минг дона трицикл ишлаб чиқарилган.
Мавзуга оид
19:22
Америкалик ҳарбий хизматчилар орасида ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари ортди
21:21 / 14.11.2024
АҚШ долларининг мустаҳкамланиши глобал муаммога айланади — The Economist
16:56 / 14.11.2024
АҚШ сайловларида республикачилар Конгрессда ҳам кўпчилик ўринни қўлга киритди
15:46 / 14.11.2024