Спорт | 16:18 / 02.07.2016
14383
1 дақиқада ўқилади
100 метрга эркин услубда сузиш бўйича жаҳон рекорди янгиланди
Австралиялик сузувчи аёл Кейт Кэмпбелл, 100 метрга эркин сузиш бўйича янги жаҳон рекордини ўрнатди.
2-июль куни Брисбен Гран-присида иштирок этган спортчи 52,06 сонияда финишга етиб келиб, 2009 йили немис сузувчи аёли Бритта Штеффен (52,07) ўрнатган рекордни янгилашга муваффақ бўлди.
Кэмпбелл 2012 йилги Олимпиада ўйинларида 4х100 метрга эркин услубдаги сузиш эстафетасида олтин медални ютиб олган эди. Бундан ташқари, у 2008 йилги Олимпиаданинг (эркин услубда 4х100 метрга эстафета, 50 метрга сузиш) 2та бронза медалига ҳам эга. Кейт шуниндек, жаҳон чемпионатларининг турли совринларини қўлга киритган ва икки бор барча рақибларидан устун келган.
Мавзуга оид
18:59 / 11.11.2024
Император пингвини илк бор Австралия соҳилларига қадар сузиб борди
22:21 / 09.11.2024
Австралия пляжларида очликдан қийналган минглаб бўронқушлар жасади пайдо бўлди
23:05 / 07.11.2024
Австралиядаги пляждан топилган сирли шарлар таркиби маълум бўлди
19:11 / 07.11.2024