Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистондаги энг яхши чет тили ўқитувчиси аниқланди
Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази ва Ўзбекистон инглиз тили ўқитувчилари уюшмаси томонидан Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари чет тили фани ўқитувчилари ўртасида “Республикадаги энг яхши чет тили ўқитувчиси” танлови ташкил этилди.
Танловнинг асосий мақсади ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасаларида чет тилларини ўқитишни янада ривожлантириш, самарали меҳнат қилаётган малакали чет тили ўқитувчиларини аниқлаш ва уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, ишларини муносиб баҳолаш ва рағбатлантириш, чет тилларини ўқитиш бўйича илғор тажрибаларини оммалаштиришдан иборат.
Танлов икки босқичда инглиз, немис ва франзцуз тиллари бўйича ўтказилди.
1-босқич (саралаш босқичи) – Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида чет тили ўқитувчилари ўртасида ўтказилди.
2-босқич (республика босқичи) – 1-босқичда 1-ўринни эгаллаган чет тили ўқитувчилари ўртасида 2016 йил 30 июнь - 1 июль кунлари икки турда ўтказилди.
Танлов иштирокчилари ҳорижий ва миллий экспертлардан ташкил топган ҳакамлар ҳайъати томонидан баҳоланиб, 9 нафар ўқитувчилар ғолиб деб топилди.
Ғолиблар тантанали равишда Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази ва Ўзбекистон инглиз тили ўқитувчилари уюшмасининг дипломи, қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.
Тадбирда Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази директорининг ўринбосари Худайбердиев Зайниддин Явқочович иштирок этди.

Мазкур танлов Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Чет тилларни ўрганиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2012 йил 10 декабрдаги ПҚ-1875-сон қарори асосида ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизимида амалга оширилаётган ишлардан бири ҳисобланади.
Танлов иштирокчиларини табриклаш учун Тошкент маданият коллежининг бир гуруҳ ёшлари ўзларининг мусиқий чиқишларини намойиш этдилар.
Танлов натижаларига кўра немис тилидан Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти қошидаги Нуристон академик лицей ўқитувчиси Атамуродова Дилфуза, инглиз тилидан Термиз давлат университети қошидаги 2-сон академик лицей ўқитувчиси Каттабоева Муборак ва француз тилидан Тошкент шаҳридаги халқаро Вестминстер университети ҳузуридаги академик лицей ўқитувчиси Холмуродов Шавкатлар ғолибликни қўлга киритиб, 1-ўринни эгалладилар.
Мавзуга оид
22:49 / 30.05.2026
“Армия ҳимоясидаги” педагоглар ва кичик бизнес учун солиқ ислоҳоти — ҳафта дайжести
16:49 / 30.05.2026
“Болага ҳатто ота-онанинг кучи етмаяпти” — мактаблардаги интизом ҳақида суҳбат
17:31 / 26.05.2026
Ўқувчини урган ўқитувчи воқеасига расмий баҳо берилди
15:32 / 25.05.2026