Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Испанияда сохта пуллар ишлаб чиқарган йирик тармоқ фош этилди
Испания миллий полицияси Фуқаролик гвардияси билан ҳамкорликда ўтказган махсус амалиёти натижасида мамлакатда фаолият юритиб келган йирик жиноий тармоқни фош этган. Мурсия автоном вилояти ҳокимият вакилларининг хабарларига кўра, улар қалбаки пуллар ишлаб чиқариш билан шуғулланган.
Махсус амалиёт чоғида, 21 ёшдан 60 ёшгача бўлган 3 нафар испаниялик ва 4 марокашлик ушланган. Бундан ташқари, 5та тинтув ишлари ҳам ўтказилган. Қайд этилишича, сохта пуллар Испания бозоридан ташқари Европанинг бошқа мамлакатларида ҳам муомалага чиқарилган.
Полиция маҳкамаси уюшган жиноий гуруҳ раҳбарини қўлга олишга муваффақ бўлган. У, 7-июль куни Сан- Педро-дель-Пинатар муниципалитетида ҳибсга олинган. Унинг уйида 1,5 млн евролик сохта қоғоз пуллар ва қалбаки пул ишлаб чиқариш учун ускуналар борлиги аниқланган.
Эндиликда, жиноятчилар қилмишлари учун суд олдида жавоб беришлари лозим. Уларнинг гумаштларини қидирш ишлари давом эттирилмоқда.
Мавзуга оид
18:49 / 08.07.2026
Трамп НАТОда: Испания билан савдони узиш ва Гренландияни эгаллаш даъвоси
19:51 / 30.06.2026
“Фарҳод” автоэҳтиёт қисмлар бозоридаги жиноий гуруҳ аъзоларига ҳукм ўқилди
19:38 / 22.06.2026
Ямал гол урди ва сажда қилди, Португалияда «Даллас сериали бошланди»
15:15 / 16.06.2026