Фан-техника | 09:13 / 15.07.2016
4453
2 дақиқада ўқилади

Microsoft шахсий фойдаланувчилар маълумотларини тақдим этмайди

Фото: Reuters

Microsoft корпорацияси АҚШ давлат органларига Ирландиядаги серверларида сақланувчи ва мижозларига тегишли шахсий маълумотларни тақдим этиши шарт эмас, дея хабар қилмоқда Reuters агентлиги Нью Йорк иккинчи округи апелляция суди қарорига асосланган ҳолда. 

Апелляция суди 2014 йили қуйи суд маҳкамаси чиқарган қарорни асоссиз сифатида баҳолаб, Microsoft аризасини қаноатлантирди. Аввалги суд қарорига кўра, компания АҚШ ҳукумати томонидан мижозларнинг шахсий маълумотларини тақдим этиш талабини бажариши шарт эди. Акс ҳолда, тинтув ва бошқа қонунталабларини бузган деб топилиб, жазога тортилиши белгилаб қўйилганди. 

Апрель ойида Microsoft АҚШ ҳукумати устидан юқори суд маҳкамасига арз қилиб, мижозларни ҳукумат сўровидан огоҳлантириш ҳуқуқини талаб қилди. Компания фикрича, АҚШ ҳукумати ва федерал хавфсизлик органлари, фойдаланувчиларнинг электрон мактублари ҳамда бошқа маълумотларини тақдим этишни сўрашда мижозларни огоҳлантирмасликни шарт қилиш билан мамлакат Конституциясини бузмоқда. 

Теглар: Microsoft, АҚШ, Ирландия, шахсий маълумот

Мавзуга оид